Чинозда Lacetti музлаган кўлмакда қолиб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 26 январь куни Тошкент вилоятида Lecetti музлаган кўлда қолиб кетди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 10:30 да вилоят ФВБга Lecetti русумли автомобиль ҳайдовчиси Чиноз туманида йўлда хосил бўлган музлаб қолган кўлмак устидан ҳаракатланиши натижасида муз ёрилиб, автомашина ўша жойда қолиб кетганлиги тўғрисида хабар тушган.
Зудлик билан Чиноз тумани ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, муз орасида қолиб кетган ҳайдовчи, унинг йўловчиси ҳамда автомашинасига махсус техникалар ёрдамида амалий ёрдам кўрсатган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.








