Ўтган йили судлар томонидан қандай жиноятлар фош этилди?
Жиноят содир этганларнинг 1173 нафарини вояга етмаганлар ташкил қилади.

1 010 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 56 542 нафарни ташкил этиб, шундан 17 610 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 37 503 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 429 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 50 045 нафари эркак, 6 497 нафари аёл, 21 958 нафари ёшлар (шу жумладан 1 773 нафари вояга етмаган) ва 1 885 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
8 453 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 26 753 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 202 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 13 824 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
495 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган жиноят ишларининг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, безорилик, пора бериш, қасддан баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби жиноятлар ташкил этди.







