Қозоғистон айрим мигрантларга "прописка" беришни соддалаштиради
Улар қайси касб эгалари бўлиши мумкин?

Талаб юқори бўлган касбларни эгаллаган хорижликлар тўлов қобилиятини тасдиқлашлари шарт бўлмайди. Миграция қоидаларига ўзгартиришлар ИИВ томонидан ишлаб чиқилган.
Бундай мутахассисликлар рўйхатига шифокорлар, муҳандислар, агрономлар, архитекторлар, биологлар, геологлар, металлурглар, кимёгарлар, IT-мутахассислари, тиббиёт олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва бошқалар киради.
Эслатиб ўтамиз, 27 январдан хорижликларнинг мамлакатда қолиш муддатлари ўзгаради.







