Россия Ғарб танкларига қарши робот билан курашмоқчи
Москва февралда Украинага ушбу қурилмаларни юборади.

"Маркер" роботлари автоматик тарзда душман техникасини аниқлаши мумкин. "Роскосмос"нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозинга кўра, у Американинг Abrams ва Германиянинг Leopard танкларини йўқ қила олади.
Амалдор февралда Украинага 4 та шундай қурилма жўнатилишини айтган. Аввалига улар полигонларда синовдан ўтказилади.
Камчиликлари бартараф этилгач эса жанговар ҳаракатлар зонасига йўналтирилади.
"Маркер" роботлари аввалроқ Шарқий космодромида синовдан ўтказилганди. Унинг вазни 3 тоннани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Германия ва АҚШ Украинага танклар етказиб беришга рози бўлганди.







