Трампнинг “Facebook” ва “Instagram” аккаунтлари блокдан чиқарилади
Собиқ президент бир йилдан ортиқ ижтимоий тармоқдан “қувғин” қилинганди.

Meta компанияси тез орада Дональд Трампнинг “Facebook” ва “Instagram”га қайтишига рухсат беради. Собиқ президент аккаунтлари бир йил-у саккиз ой давомида блоклаб қўйилганди.
Meta’нинг глобал масалалар бўйича президенти Ник Клегг махсус мурожаатда Трампнинг қайтишини маълум қилган. Яқин ҳафталар ичида тақиқ олиб ташланади.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари 2021 йил 6 январдаги Капитолийга ҳужумлардан сўнг “Facebook” ва “Instagram”дан қувилганди.
Трампнинг ижтимоий тармоқларга қайтиши масаласи очиқлигича қолмоқда. У яқинда аккаунти очиқланган Твиттерга ҳам қайтмаган.







