Зеленский: Путин мен учун ҳеч ким эмас
Украина раҳбари Россия билан музокаралардан манфаатдор эмаслигини айтди.

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия режими раҳбари Владимир Путин билан қандайдир музокаралар учун учрашишдан манфаатдор эмаслигини айтди.
"Мен учун Путин ҳеч ким эмас. Танишиш ҳам қизиқ эмас, гаплашиш ҳам қизиқ эмас... Россияда ким қарор қабул қилишини ҳақиқатан ҳам тушунмаяпман. Мен Россия ҳудудида жанг қилмоқчи эмасман. Фақат уларни тўхтатишни хоҳлайман. Урушни имкон қадар тезроқ тугатиб, юртимизни тезроқ тарк этинг. Мен сизга аниқ айта оламан, агар улар бизнинг ҳудудимизни тарк этишса, уруш тўхтайди. Ҳаммаси шу", - деди Украина раҳбари.
Президент шунингдек, Ғарбга танклари учун миннатдорчилик билдирди, бироқ уларнинг сони ва Украинага етказиб бериш муддати “танқидий” эканини қўшимча қилди.







