Белгород вилоятида телевидение сигналлари хакерлар томонидан алмаштириб қўйилди — видео
Эфирда сигналлар ўрнига Зеленскийнинг мурожаати кетган.

25 январь куни Россиянинг Белгород вилоятида хакерлар телесигналларни рухсатсиз алмаштириб, эфирга Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг мурожаатини қўйиб эшиттирган.
Россия ҳукумати вакиллари киберҳужумда Украина хакерлари қўли борлигини ва уларга АҚШ махсус хизматлари томонидан ёрдам кўрсатилганлигини маълум қилган.







