Жаҳон

Bloomberg: Россия баҳорда йирик ҳужум бошлаши мумкин

Сўнгги вақтларда Украина ва унинг иттифоқчилари Москванинг янги ҳужум бошлаши мумкинлиги ҳақида тез-тез гапиришмоқда.

Bloomberg: Россия баҳорда йирик ҳужум бошлаши мумкин

 

Владимир Путин Украинада навбатдаги йирик ҳужумни баҳорда бошлаши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

 

Агентликнинг Кремлдаги манбаларга асосланиб берган хабарига кўра, РФ президенти армиянинг бир неча ойлик муваффақиятсизликлардан сўнг ташаббусни қайтара олишини кўрсатмоқчи. Бундан ташқари, ҳужум орқали Киев ва унинг иттифоқчиларига ярашув бошлаш бўйича босим ўтказиш ҳам мақсад қилинган бўлиши мумкин.

 

Агентлик манбалари ҳатто Путин ҳам қуролли кучларнинг заифлигини кўриб турганини қайд этган. Уларнинг фикрича, бир неча ойлик муваффақиятсиз ҳаракатлар Кремлда кўпчиликни вазиятни реал баҳолашга мажбур қилган.

 

Янги сафарбарлик тўлқини ҳам баҳорда бошланиши мумкин

“Путин ҳамон яна йирик кучлар ва кўплаб йўқотишлар унга ғалаба келтира олишига ишонмоқда”, – дейилади хабарда.

 

Нашр суҳбатдошлари РФда сафарбарликнинг янги тўлқини баҳорда бошланиши мумкинлигини иддао қилган.

 

Сўнгги вақтларда Украина ва унинг иттифоқчилари Россиянинг ҳужум бошлаши мумкинлиги ҳақида тез-тез гапирмоқда. Уларнинг фикрича, янги амалиёт Киев Ғарб танкларини олиб улгурмасдан бошланиши мумкин.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Bloomberg: Россия баҳорда йирик ҳужум бошлаши мумкин | Zamon.uz