Ўзбекистон

"Бундай рақамлар ҳеч қачон бўлмаган" — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида ўзаро товар айирбошлаш сўнгги йилларда 7 баробар ўсиб, 1,3 миллиард долларга етди.

"Бундай рақамлар ҳеч қачон бўлмаган" — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида ўзаро товар айирбошлаш сўнгги йилларда 7 баробар ўсиб, 1,3 миллиард долларга етганини қайд этди.

 

«Икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этамиз. Бизнинг алоқаларимиз тизимли ва, алоҳида таъкидлашни истардим, интенсив характерга эга бўлди. Бу ўзаро ҳамкорликни сезиларли даражада мустаҳкамлаш, ўсишнинг янги нуқталарини аниқлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш имконини берди.

Музокаралар якунланиб, чегаралар тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди, бу эса қардош халқларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Ўзаро товар айирбошлаш сўнгги йилларда 7 баробар ўсиб, 1,3 миллиард долларга етди. Бундай рақамлар ҳеч қачон бўлмаган. Қирғизистонда саноат кооперацияси доирасида 300 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилиб, замонавий маиший техника, қурилиш материаллари, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўзбек-қирғиз тараққиёт режаси ишга туширилди ва ҳозирданоқ реал лойиҳаларни молиялаштирмоқда.

Бир кун аввал бизнес-форум муваффақиятли ўтказилди ва унда 1 миллиард 600 миллион долларлик фирма шартномалари тўплами имзоланди. Йирик минтақавий лойиҳалар – Қамбарота 1 ГЭСи ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини амалга ошириш бошланди. Улар биз учун ўзаро муносабатларнинг мутлақо янги уфқларини очади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Бундай рақамлар ҳеч қачон бўлмаган" — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz