Жаҳонгир Ортиқхўжаев ваколатини тугатишни сўраб ариза ёзди
Собиқ ҳоким энди депутат эмас.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Ҳокимнинг ўзи ваколатини тугатишни сўраб ариза ёзган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020 йил январда ЎзЛиДеП томонидан номзоди илгари сурилиб, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган эди. Сўнг беш йил муддатга сенатор этиб сайланганди.







