Ким Чен Иннинг синглиси Россияни қўллайди
Ким Е Чжон АҚШни дунёдаги беқарор вазиятда айблади.

КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Е Чжон Россияни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
“КХДР ҳар доим Россия томонида, унинг армияси ва халқи билан бирга бўлади”, - деди у.
Ким Е Чжон шунингдек, Россия Федерацияси Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатлари мақтанадиган қуролларни ёқиб юборишини ва Қўшма Штатлар Украинани қурол-яроғ билан таъминлаб, дунёда беқарорликни қўзғатаётганини айтди.







