АҚШ генерали: 2 йилдан сўнг Хитой билан уруш бошланиши мумкин
Майк Минихан Пекин АҚШдаги 2024 йилги сайловдан фойдаланиши мумкинлигини тахмин қилди.

АҚШ генерали Майк Минихан Хитой билан 2025 йилда Тайвань учун уруш бошланиши мумкинлигини тахмин қилди. Бу ҳақда у ўз қўл остидаги ходимларга жўнатган мактубида сўз боради.
“Умид қиламанки, мен адашяпман. Интуициям жанг 2025 йилда бўлишини айтмоқда”, – дейилади хатда.
Генералнинг фикрича, Пекин Америка ва Тайвандаги 2024 йилги сайловлардан фойдаланиши мумкин. Мактубнинг ҳақиқийлиги Минихан вакиллари томонидан тасдиқланган.
Тайвань 1949 йилдан буён ўз администрацияси томонидан бошқариб келинади. Дунё ҳамжамияти уни Хитойнинг бир қисми сифатида тан олган.







