Лондон Киевга жанговар самолётлар етказиб бериши мумкин
Аммо Британиянинг бир шарти бор.

Агар Россия қўшинлари Украина ҳудудини тарк этса, Буюк Британия Киевга жанговар самолётлар етказиб бериши мумкин. Бу ҳақда қироллик ҳаво кучларидаги манбаларга таяниб "The Daily Telegraph" хабар берди.
Маълумотларга кўра, қирувчи самолётларни Украинага топшириш Британия ҳарбий қўмондонлиги учун “устувор масала” эмас. Агар Россия қўшинлари Украина ҳудудини тарк этса ва ҳукумат “мамлакатни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳудудини патруль қилиш бўйича операциялар ўтказиш зарурати”га эга бўлса, бундай етказиб беришлар амалга оширилиши мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленский бир қатор Ғарб давлатларининг Киевга танклар юбориш қароридан сўнг, замонавий жанговар самолётларни ишга туширишга чақирди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, баъзи европалик ҳамкорлар Киевни F-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.







