Нукус воқеалари бўйича якуний суд қарори айтиладиган сана маълум бўлди
Унда 22 нафар судланувчига ҳукм ўқилади.

2023 йил 31 январь куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.
Аввалроқ, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни ўз ишини давом эттиргани ва прокурор Д. Тажимуратовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини беришни сўрагани маълум қилинганди.







