Туркияда ичида сайёҳлар бўлган 2 та автобус ЙТҲга учради
Ҳодиса жойига кетаётган тез ёрдан машинаси ҳам ағдарилиб кетган.

Туркиянинг марказий қисмидаги Ниғде вилоятида сайёҳлик автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди.
Сайёҳлар бўлган микроавтобус номаълум сабабга кўра трассада устунга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси, гид ҳамда Бразилия, Колумбия, Мексика, Боливия, Уругвай, Аргентинадан келган 12 нафар сайёҳ жароҳат олган.
Жароҳатланганларга ёрдам бериш учун кетаётган тез ёрдам машинаси ҳам аварияга учради, у йўлларнинг музлагани туфайли ағдарилиб кетган ва олти нафар шифокор жароҳат олган.
Тахминан шу вақтда Оқтош қишлоғи яқинидаги трассада яна бир сайёҳлик микроавтобуси ағдарилиб кетган, натижада 59 ёшли йўловчи ҳалок бўлган ва 27 нафари жароҳатланган. Ҳайдовчи полиция томонидан фожиа ҳолатлари аниқлангунига қадар ҳибсга олинган.








