Японияликлар совуқ туфайли сувсиз қолди
Шаҳар маъмурияти армияни ёрдамга чақирган.

Япониянинг Ишикава префектурасининг бешта шаҳрида совуқ туфайли пайшанба кунидан бери 10 мингга яқин хонадон сувсиз қолмоқда.
Шаҳарлар маъмурияти ёрдамга армияни чақирди, чунки мериянинг муҳтожларга сув етказиб бериш ва таъминлаш имконияти йўқ. Улар аҳолига сув тарқатишга жалб қилинган.
Уйларда сув таъминотининг тўхтаб қолишига мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳукм сураётган кучли совуқ туфайли қувурларнинг синиши ва музлаб қолиши сабаб бўлган.







