Германия армияси аянчли аҳволда
Украинадаги можаро уни «чарчатган».

Германия армияси Украинага берилган ёрдам туфайли ҳар қачонгидан ҳам аянчли аҳволда, деб ёзади "The Economist".
Армия қўмондони Алфонс Мейс Россиянинг Украинага ҳужуми кунида шундай деган эди:
"Бундесвер, менга қўмондонлик қилишга рухсат берган армия озми-кўпми чарчаган. Мен тўйганман!"
Орадан қарийб бир йил ўтиб, Германия қуролли кучлари Украинага жўнатаётган тўплам туфайли янада «чарчаган». Уларнинг ўқ-дорилар билан таъминланиши НАТО тавсия қилганидек 30 кун эмас, балки бир неча кун давом этади. Ҳарбийлар томонидан ишлатиладиган радиотехника 40 ёшда.
Пиёда аскарларининг 350 та Пума жанговар машинасидан фақат 150 таси ишлайди. Қуролли кучлар бош инспектори Эберхард Зорннинг декабрь ойидаги ҳисоботига кўра, Бундесверда ҳатто бинт-аппарат ҳам етарли эмас.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Германия 35 та Ф-35 қирувчи самолётига буюртма берган, бироқ уларни фақат 2027 йилда олади.







