Покистонда масжид портлатилди
150 киши жароҳат олди.

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда юз берган портлаш оқибатида 28 киши ҳалок бўлди.
Таъкидланишича, яна камида 150 киши касалхонага ётқизилган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир. Ярадорлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам кўп.
Пешовар полицияси бошлиғи Ижоз Хоннинг сўзларига кўра, масжид полиция штаб-квартираси ва терроризмга қарши кураш бўлимини ўз ичига олган мажмуада жойлашган.
Унинг қўшимча қилишича, худкушлик ҳужуми эҳтимолини инкор этиб бўлмайди – масжид ичидан портловчи моддалар излари топилган.
Масжиднинг бир қисми қулаган, вайроналар остида ҳамон одамлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.







