Жаҳон

Франция Украинага қирувчи самолётлар бериш мумкин

Эммануэль Макрон бунинг учун ҳеч қандай чеклов йўқлигини айтган.

Франция Украинага қирувчи самолётлар бериш мумкин

 

Франция президенти унинг мамлакати Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришини истисно этмади. Эммануэль Макрон бу қатор шартлар бажарилган тақдирда амалга оширилишини айтган.

 

Нидерландия бош вазири Марк Рютте билан учрашувдан сўнг Франция етакчисидан Украинага самолёт бериш эҳтимоли ҳақида сўрашган. Бунга жавобан у “амалда ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди”, – деб жавоб берган.

 

Шу билан бирга Макрон қатор шартлар бажарилиши шартлигини маълум қилган:

 

  • Қирувчи самолётлар етказиб бериш эскалацияга олиб келмаслиги керак;
  • Улар орқали Россия ҳудудига зарба бермаслик лозим;
  •  Ҳарбий самолётлар берилиши француз армиясини заифлаштирмаслиги зарур.

 

Бундан аввал АҚШ ҳам Киевга қирувчи учоқлар етказиб беришни кўриб чиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Аммо бу кейинчалик Оқ уй томонидан инкор қилинди.

 

Маълумот ўрнида: Франция Ғарб давлатлари ичида Украинага танк етказиб беришга рози бўлган биринчи давлат ҳисобланади. Январь бошида Париж Киевга AMX-10 RC енгил танкларини беришни эълон қилганди. Улар баҳорда етиб келиши кутилмоқда.

 

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"