Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан ҳам ўчирилди
Собиқ ҳокимнинг сенаторлик ваколати муддатидан олдин тугатилди.

Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Унга кўра:
1. Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жахонгир Абидович Артикходжаевнинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида ваколатлари муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан ҳамда Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.
2. Жахонгир Абидович Артикходжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига юборилсин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин, дейилади қарорда.







