Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Самарқанд вилоятида икки нафар фуқаро овқатдан заҳарланиб вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 6 январь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 5 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ташхиси билан ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, 24 ёшли Э.Ш. (эркак) 14 январь куни, 26 ёшли Э.Д. (аёл) 26 январь куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








