Бугун республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
Айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

«Ўзгидромет» 2 февраль куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Устюртда 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Навоий вилоятида айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, баъзи жойларда 12-14 даража илиққача бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.








