Ўзбекистон

Депутатнинг шоҳи борми ёки улар алоҳида қонунга бўйсунадими?

Мактаб ўқувчисини ўласи қилиб калтаклаган қашқадарёлик собиқ депутат арзимаган жарима билан қутулиб қолди. Депутат мазкур вазиятни ўрганишга уринган журналистни ҳам ҳақорат қилгани айтилмоқда.

Ўтган йилнинг 3 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида мактаб ўқувчиси депутат ва унинг ўғиллари томонидан ўласи қилиб калтакланганди. Кейинчалик бу ҳолатга Бош прокуратура томонидан эътибор қаратилиб, мактаб ўқувчисини калтаклаган депутат воқеаси бўйича терговга қадар текширув бошланганини маълум қилган. Калтакланган ўқувчининг отаси Бахтиёр Қиличевнинг “Дарё” нашрига маълум қилишича, собиқ депутатнинг қилмиши судда кўриб чиқилган. 

Айтилишича, мактаб ўқувчисига кучини кўрсатган собиқ депутат ва унинг ўғли ишини дастлаб 2023 йилнинг 7 январь куни Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди кўриб чиққан.

Суд ҳукмига кўра, ярим тунда қизининг олдига келган мактаб ўқувчисини ушлаб олган ота — Ш.Н. болани уриб, унга тан жароҳати етказгани учун суд томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, 600 минг сўм миқдоридаги жаримага тортилган. Қизнинг бобоси, собиқ депутат Панжи Нуртоев эса қилмиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари яъни 3 миллион сўм миқдоридаги жарима билан “сийланган”.

Дастлабки суд қароридан норози бўлган жабрланувчининг онаси Дилафрўз Чориева Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига шикоят қилиб, собиқ депутат ва унинг ўғлига мактаб ўқувчисини калтаклагани ва уларни ҳақоратлагани учун оғирроқ жазо сўраган.

Қашқадарё вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йилнинг 17 январь куни апелляцияни кўриб чиқиб, дастлабки суд ҳайъати чиқарган қарорни адолатли деб баҳолаган. Ҳамда шикоятни қаноатлантирмаган ва қарорни ўзгаришсиз қолдирган.

Шунингдек, мактаб ўқувчисини калтаклаган собиқ депутат мазкур вазиятни ўрганишга уринган ва депутат билан суҳбатлашган “Дарё” журналистини ҳам ҳақорат қилган. Нашрнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратурага мурожаат қилинган бўлсада, орадан икки ой вақт ўтишига қарамай мурожаатга жавоб бўлмаган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Депутатнинг шоҳи борми ёки улар алоҳида қонунга бўйсунадими? | Zamon.uz