Жаҳон

Дрон нархи 1 доллар, аммо унга хизмат кўрсатиш 10 миллион

АҚШ компанияси Украинага ноодатий таклиф билан чиқди.

Дрон нархи 1 доллар, аммо унга хизмат кўрсатиш 10 миллион

 

АҚШнинг General Atomics Aeronautical Systems Inc (GA-ASI) компанияси Украинадан икки дона MQ-9 Reaper дрони учун 1 доллар сўради. The Wall Street Journal газетасига кўра, эҳтимолий келишув Жозеф Байден администрацияси томонидан маъқулланиши кутилмоқда.

 

Нашр маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Вашингтондаги Украина ҳарбий атташесига юқоридаги таклиф жўнатилган. Аммо дронларни жўнатиш 10 миллион долларга, уларга йиллик хизмат кўрсатиш 8 миллион долларга тушади. Келишув амалга ошган тақдирда компания учувчисиз қурилмаларни бошқаришнинг ерусти станциясини ҳам тақдим этади.

 

MQ-9 Reaper хусусий тартибда, АҚШ ҳукуматининг ёрдам тизимидан ташқарида етказиб берилади. Аммо у ҳар қандай ҳолатда Оқ уй томонидан маъқулланиши керак.

 

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Дрон нархи 1 доллар, аммо унга хизмат кўрсатиш 10 миллион | Zamon.uz