Россия Қирғизистонга 20 миллион долларлик машиналар ва вертолёт беради
Жапаров бу ҳақда маълум қилди.

Россия яқин орада Қирғизистонга 20 миллион долларлик ўт ўчирувчи машиналар ва вертолёт беради. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.
“Февраль-мартда Россиядан ёрдам сифатида 40 та ўт ўчириш машинаси ва Ми-8 вертолётини оламиз”, – деган у.
Президентнинг сўзларига кўра, ушбу техникалар республика фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилади. У пойтахтдан ташқари, бошқа вилоятларга ҳам йўналтирилади.







