Жаҳон

АҚШ Фаластинга яна 50 миллион доллар бермоқчи

Охирги икки йил ичида АҚШнинг фаластинликларга берган молиявий ёрдамининг умумий миқдори қарийб 940 миллион долларни ташкил қилган.

АҚШ Фаластинга яна 50 миллион доллар бермоқчи

 

Қуддусда бўлган АҚШ давлат котиби Оқ уй ҳамкорлари билан Яқин Шарқни янада барқарор, хавфсиз ва фаровон қилиш учун ишлашга қатъий қарор қилганини таъкидлади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

 

Энтони Блинкеннинг Исроил ҳукумати аъзолари, Фаластин маъмурияти ва Миср раҳбарияти билан учрашуви чоғида минтақадаги кескинликни пасайтириш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ҳар бир томон кўриши мумкин бўлган амалий қадамлар ҳақида конструктив ғоялар муҳокама қилинди.

 

Э.Блинкен низолашаётган томонларни зўравонликларнинг янада кучайишига йўл қўймаслик ва тинчлик ўрнатиш чораларини кўришга чақирди.

 

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари жорий йилнинг 29 январь куни Нева Яаковдаги синагога яқинида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирди.

 

АҚШ БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигига яна 50 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

 

Бу маблағлар мамлакат аҳолисини озиқ-овқат, вакциналар ва таълим билан таъминлашга йўналтирилади. Охирги икки йил ичида АҚШнинг фаластинликларга берган молиявий ёрдамининг умумий миқдори қарийб 940 миллион долларни ташкил қилган.

 

Блинкен, АҚШ тинчликни мустаҳкамлаш, фаластинликлар ва исроилликлар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Қайд этилишича, президент Байден маъмуриятининг сиёсати икки халқ учун икки давлат концепциясини сақлаб қолиш ва амалга оширишга қаратилган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

АҚШ Фаластинга яна 50 миллион доллар бермоқчи | Zamon.uz