Ўзбекистон

Бу йўналишлар йўқолиб кетишига оз қолганди—Президент

Шавкат Мирзиёев “Олтин ипак карвонсаройи”га ташриф буюрди.

Бу йўналишлар йўқолиб кетишига оз қолганди—Президент

 

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказини бориб кўрди.

 

Мажмуанинг биринчи қаватида гиламдўзлик, каштачилик, мисгарлик каби халқ ҳунармандчилиги хоналари жойлашган. Уларда сайёҳлар миллий маҳсулотларимизнинг тайёрланиш жараёнини яқиндан кўриши, харид қилиши мумкин.

 

Иккинчи қаватда жами 30 ўринли қадимий услубдаги карвонсарой ташкил этилган. Истиқболда мажмуа бир йилда 10 мингдан ортиқ сайёҳларга хизмат кўрсатиши мўлжалланган.

 

Давлат раҳбари миллий ўзлигимизга ва ёшлар тарбиясига эътибори учун ҳунармандларга миннатдорлик билдирди.

 

“Ҳозирги юксак технологиялар асрида мана шундай оддий, самимий жойларни одам соғинади. Бу ҳунарларни, бу маданиятни бобо-момоларимиз фақат қўли билан эмас, қалб қўри билан яратган. Бир пайтлар бу йўналишлар йўқолиб кетишига оз қолганди. Уларни асраб-авайлаётганингиз учун раҳмат. Бу маданиятимизни нафақат чет элликларга тарғиб қилиш, балки фарзандларимизга ҳам сингдириш керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент усталарнинг миллий ҳунарларни мактабларда ўргатиш таклифини қўллаб-қувватлади. Мутасаддиларга туризм салоҳиятини ошириш, уни тарғиб этишда кинодан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Марғилон шаҳрига «Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилганди. Бундай мақомга Бухоро зардўзлик, Қўқон ёғоч ўймакорлиги бўйича сазовор бўлган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бу йўналишлар йўқолиб кетишига оз қолганди—Президент | Zamon.uz