“Арқадағ”га янги ҳайкал ўрнатилди
Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовга бағишланган янги ҳайкал Ахал вилоятида жойлашган.

Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳаммедов шарафига “Арқадағ” ҳайкали очилди. У Ахал вилоятидаги Арқадағ шаҳрида ўрнатилган.
“Ҳайкалнинг баландлиги 43 метр. Миллат етакчисининг 11 метрлик скульптураси колонна устида жойлашган” – дейилади "Нейтральный Туркменистан" хабарида.
Ҳайкалнинг пастида диаметри 65 метрлик фаввора қурилган. Ушбу асар муаллифи Туркманистон халқ рассоми Сарагт Бобоев бўлган. У бундан олдин ҳам Бердимуҳаммедовга бағишланган ҳайкал қурган.







