МРБ директори: Украина учун келаси 6 ой жуда муҳим
Путин Ғарбда "сиёсий чарчоқ" бошланишига умид қилмоқда.

Украинада келаси олти ой жуда муҳим, дейди Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс.
Разведка агентлиги раҳбарининг айтишича, Владимир Путин уруш оқибатида "сиёсий чарчоқ" Ғарбни қамраб олишига умид қилмоқда.
Шу билан бирга, Марказий разведка бошқармаси Москва музокараларга жиддий ёндашаётганига баҳо бера олмайди.
Аввалроқ "Neue Zuriche Zeitung" газетаси Бернс яқинда Москвада бўлгани ва у ерда Байдендан музокара шартларини етказганини хабар қилган эди. Аммо бундай ташриф расмий равишда тасдиқланмаган.







