Ўзбекистон

Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди

Давлат раҳбари йилига 1 миллион дона костюм-шим ишлаб чиқараётган корхона фаолияти билан танишди.

Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Давлатобод туманидаги “Fazman tekstil” корхонасидан бошланди.

 

Давлатимиз раҳбари ҳар доим маҳсулот чиқаришдан олдин бозорини топиш, жаҳон брендларини олиб келиш зарурлигини таъкидлайди. Хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида Наманган вилоятида “Waikiki”, “Baldessarini”, “ZARA” каби брендлар остида кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.

 

Яқинда очилган “Fazman tekstil”да ҳам иш шундан бошланди - Германиянинг дунёга машҳур “Hugo boss” бренди билан ҳамкорлик ўрнатилди.

 

Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлиб, бунинг ҳисобидан улкан иншоот барпо этилди, Германия ва Туркиядан замонавий ускуналар олиб келинди. Мингга яқин иш ўрни яратилди.

 

Корхона йилига 1 миллион дона костюм-шим ишлаб чиқариш қувватига эга. Улар бренд талабларига мослиги боис хушбичим ва юқори сифатли. Жорий йилнинг ўзида 15 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

 

Давлатимиз раҳбари иш жараёнини кўздан кечирди. Маҳсулотлар сифати ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолади. Корхонада ташкил этилган ўқув марказида Президентимиз ёшлар билан биргаликда суратга тушди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди | Zamon.uz