Канада россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди
Улар ёлғон ахборот ва пропагандада айбланмоқда.

Канада ҳукумати жума куни РФга қарши чоралар доирасида жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилди.
“Канада 38 нафар жисмоний ва 16 юридик шахсга нисбатан санкциялар киритиб, уларни дезинформация ва ташвиқот учун жавобгарликка тортмоқда”, — дейилади Канада ташқи ишлар вазирлиги матбуот баёнотида.
Ўтган йилнинг декабр ойида Канада ҳукумати РФ Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тергов қўмитаси ва Марказий сайлов комиссиясига, шунингдек, Россия Жазони ижро этиш федерал хизматига қарши санкциялар киритганди. Бунга жавобан Москва 200 нафар Канада фуқаросининг Россияга киришини ёпиб қўйганини эълон қилди.







