АҚШ Хитой ҳаво шарини уриб туширди (видео)
Аэростат бир сутка бутун Американи “безовта қилди”.

АҚШ ўз ҳаво ҳудудидаги Хитой аэростатини уриб туширди. Шахсан Жозеф Байденнинг ўзи бу бўйича буйруқ берган.
Бунинг учун мамлакат шарқидаги айрим ҳудудларда парвозлар вақтинча тақиқланди. Хавога F-22 F-15 қирувчи самолётлари кўтарилган.
Ҳаво шари Жанубий Каролина қирғоқларида, Атлантика океанида уриб туширилган. Унинг қолдиқлари йиғилиб, экспертизага жўнатилади.
Маълумот ўрнида: 3 февраль куни Америка осмонида аэростат аниқланди. Пентагон у Хитойга тегишли эканини ва разведка мақсадларида ишлатилганини маълум қилган. Пекин шар хақиқатдан хам унга тегишли эканини айтган, аммо у тадқиқот мақсадида ишлатилганини таъкидлаган.








