Путин Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда бергани маълум бўлди
Исроил собиқ Бош вазири Нафтали Беннет ўтган йили Украина Президенти илтимоси билан Москвага боргани ва Владимир Путин билан музокара ўтказганини айтди.

Исроил собиқ Бош вазири Нафтали Беннет Украина бўйича музокаралар Ғарб позицияси туфайли тўхтаб қолганини маълум қилди.
Сиёсатчи ўтган йили март ойида музокараларда воситачи бўлганди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб мулоқот ўрнига Путинни ҳарбий мағлуб қилиш йўлини танлади.
“Менинг барча ҳаракатларим энг майда деталларгача АҚШ, Германия ва Франция билан келишилганди. Аммо улар музокараларни тўхтатиб қўйди”, — деган собиқ Бош вазир.
Шунингдек, Беннет Путин Владимир Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берганини айтди. Шундан кейин у Украина Президентига телефон қилган ва ваъдани унга етказган. Беннетга кўра, шундан кейин Зеленский бункердан чиққан ва видеомурожаат орқали ҳеч нарсадан қўрқмаслигини билдирган.
Собиқ Бош вазир айнан Украина етакчиси илтимоси билан Москвага борганини иддао қилган.








