Россия — Украина можароси қачон тугайди?
Ушбу саволга Польша бош вазири жавоб берди.

Польша бош вазири Матеуш Моравескининг сўзларига кўра, можаро Украина Россия ҳудудидан чиқиб кетишга қарор қилганидан кейингина тугайди.
“Уруш айнан Россия Украина ҳудудидан ихтиёрий равишда ёки мажбурий шаклда чиқиб кетишга қарор қилганида тугайди", — деди Польша Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.
Журналистнинг бундай чекиниш Москвани учинчи жаҳон уруши бошланиши шаклида мажбурлашни назарда тутадими, деган саволига Моравески Варшавада барча сценарийлар кўриб чиқилаётганини айтди.







