Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
Шунингдек, давлатимиз раҳбари зилзила оқибатида жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", — дейилади хабарда.







