Хитой ҳаво шарлари Трамп даврида ҳам АҚШ ҳаво ҳудудига кирган—Bloomberg
Бироқ бу маълумотлар Байден даврида маълум бўлган.

Хитой шарлари АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп маъмурияти даврида камида уч марта Қўшма Штатлар тепасида учраган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
Қайд этилишича, Хитой разведка ҳаво шарлари Америка Қўшма Штатлари континентал ҳудуди устидан камида уч марта учган, бироқ бу ҳақдаги маълумотлар Оқ уйга Жо Байден келишидан кейингина маълум бўлган.
Хитой ТИВ вакилининг айтишича, Хитой шарининг мақсади фуқаролик характерига эга. Ундан зонд, хусусан, метеорологик тадқиқотлар учун фойдаланилади.








