Янгийўлдаги «заправка»да HOWO ёниб кетди
ФВБ ҳодиса оқибатларини маълум қилди.

Кеча, 6 февраль куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида HOWO автомашинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 21:29 да Янгийўл тумани «Қоратепа» МФЙдаги АГҚШ ҳудудида HOWO юк машинаси ёнаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан туман воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 21:38 да етиб бориб, ёнғин соат 21:42 да қуршаб олинган ва 22:00 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.








