Зилзила Туркияни жойидан “қўзғатиб юборди”
Ер силкиниши пайтида Туркияда 150 километрли ёриқ пайдо бўлган

Туркиядаги зилзила ортидан Италия ваҳимага тушиб қолди. Зилзиладан сўнг Италияда ҳам цунами хавфи эълон қилинди ва ҳукумат фуқароларда соҳилларга яқинлашмасликни сўради.
Бироздан сўнг Италияда цунами хавфи бекор қилинган бўлса-да, пляжларга яқинлашмаслик огоҳлантириши олиб ташланмади.
Италия геофизика ва вулқоншунослик миллий институти ОАВ олдида баёнот билан чиқди ва зилзила харитасини эълон қилди.
“Туркия бир неча сония ичида силжиб, эни 3 метр, узунлиги 150 километрли чуқур пайдо бўлди”, — дейди институт раҳбари Карло Дольони.
Мутахассислар бу жуда катта силжиш эканини айтмоқда. Туркиядаги бу ёриқ Арабистон плитаси орқали ўтган ҳам бўлиши мумкин.
Сўнгги ярим аср давомида ҳудуд сейсмик фаоллашган. Олимлар бундай зилзила қайтиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирмоқда.
Арабистон плитаси – Яқин шарқдаги плита бўлиб, у Арабистон яримороли ва унинг шимоли, жумладан Бахрайн, Сурия, Қатар, БАА ва Эроннинг айрим қисмларидан ўтган.








