2022 йилда Шимолий Корея хакерлари қанча пул ўғирлади?
Ўғирланган пулларнинг аксарияти ядро дастурига сарфлангани айтилмоқда.

Ўтган йили Шимолий Корея хакерлари $1 миллиард ўғирлаган. Бу ҳақда БМТнинг махсус ҳисоботида сўз боради.
Ҳисобот муаллифларининг фикрича, ушбу маблағ ҳарбий мақсадларда, хусусан, ядро дастурида сарфланган. Бундан ташқари, кибержиноятчилар КХДР разведка бошқармасини назоратга олгани ва уларнинг иш методлари “нозиклашган”и қайд этилган.
2022 йилда Шимолий Корея 73 та баллистик ракета учирди. АҚШ маълумотларига кўра, мамлакат исталган пайтда навбатдаги ядро синовларини ўтказиши мумкин.







