Айрим давлат божлари нархи ўзгаради
Ҳукуматнинг тегишли қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритилди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритилди.
Жумладан, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра:
- Ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича лицензия учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн. сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
- Шунингдек, ҳайдовчиларни тайёрлаш учун лицензияни Ички ишлар вазирлиги беришини инобатга олган ҳолда бошқа нодавлат таълим фаолиятини лицензиялаш устунида (29-устун) ҳайдовчиларни тайёрлаш истисно эканлиги белгилаб ўтилди.







