Ўзбекистон

Магнит бўрони ҳақида нималарни биламиз?

Zamon.uz мутахассис билан ушбу табиат ҳодисаси ҳақида суҳбатлашди

Магнит бўрони ҳақида нималарни биламиз?

 

Магнит бўрони  қуёш фаоллиги таъсирида ер магнит майдонининг кескин ўзгариши ҳисобланади. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг йирик майдонларида кузатилади ва кўпчилик буни ҳис қилади. Айниқса, юрак-қон томир, асаб соҳасининг сурункали касалликларига эга инсонлар бу жараёнларни оғир ўтказишади.

 

Асаб тизимига эса магнит бўрони пайтида гормонлар ишлаб чиқарилиши кучайиши таъсир қилади ва ҳолсизлик, жиззакилик, реакция сусайиши ёки кучайиши каби белгилар пайдо бўлади.

 

Магнит бўронлари вақти-вақти билан албатта содир бўлувчи ҳодиса бўлиб, бу жараёндан инсон ўзини ҳимоялаши учун қуйидаги тавсилар берилади.

 

 -  Асабийлашишдан тийилиш;

 -  Ҳазми оғир овқатлар( қовурилган, шўр,ёғли) истеъмол қилмаслик;

 -  Спиртли ичимликлар, чекишни чеклаш лозим;

 -   Оғир жисмоний меҳнатни камайтириш;

 -   Ақлий меҳнатда ҳам организмни зўриқтирмаслик мақсадга мувофиқ;

 - Имкон қадар душ қабул қилиб туриш;

 -  Илиқ сув ичиш ва салқин хоналарда ўтириш керак;

 - Сурункали касалликлари бор беморлар, айниқса юрак-қон томир касалликлари, жумладан инсульт ўтказганлар ёлғиз қолмасликлари, бир ўзлари автомобиль бошқармасликлари, ҳар бир дори воситасини шифокор назоратида қабул қилишлари даркор;

 

Юқоридаги тавсиларга амал қилган ҳолда  магнит бўронларига табиатнинг бир ҳодисаси сифатида қараш ва қўрқмаслик лозим.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Магнит бўрони ҳақида нималарни биламиз? | Zamon.uz