Россияда турар-жой биносининг кириш қисми қулаб тушди
Бинода портлаш юз берган.

Тула вилоятининг Ефремов шаҳрида беш қаватли турар-жой биносида юз берган портлаш туфайли кириш қисми қулаб тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозиргача 5 киши қутқариб олинган ва яна икки киши вайроналар остида қолмоқда. Портлашга газ сизиб чиқишин сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойида махсусу гуруҳ иш олиб бормоқда








