Тошкентда 20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлади
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши очилган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборорт хизмати маълумот берди.
Ҳодиса 2 февраль куни соат 00:47 ларда Олмазор туманининг Қўштут маҳалласида юз берган. 20 ёшли й. исмли шахс дўкон ёнига ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу шахс аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.








