Ўзбекистон

Ҳужжатларда қайд этилмаган қарийб 26 тонна товарлар божхона чегарасида тўхтатиб қолинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳужжатларда қайд этилмаган қарийб 26 тонна товарлар божхона чегарасида тўхтатиб қолинди

 

Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ Чегара қўшинларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида катта миқдордаги товар моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб ўтишга бўлган уриниш бартараф этилди.

 

Унда “Олот” чегара божхона постига хорижий йўналишда ҳаракатланиб кириб келган юк автотранспорт воситаси “З-Портал” қурилмаси ёрдамидан сканердан ўтказилганда, товарнинг юк кузатув ҳужжатлари ва рентген тасвирлари ўзаро мос келмаганлиги божхона кўригидан ўтказиш лозимлигини кўрсатди.

 

Натижада, ҳеч қандай ҳужжатларда қайд этилмаган вазни қарийб 26 тоннага яқин бўлган кир ювиш воситалари борлиги божхона ходимлари томонидан фош этилди.

 

Ҳозирда умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқроқ бўлган ушбу ноқонуний товарлар юзасидан қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақлов чоралари кўрилди.

 

Ҳолат юзасидан эса, божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ҳужжатларда қайд этилмаган қарийб 26 тонна товарлар божхона чегарасида тўхтатиб қолинди | Zamon.uz