Жаҳон

Россия валюта захиралари қанчага етади?

Украина можаросига қадар РФда бюджет тақчиллиги кузатилмай келаётганди, олтин-валюта захиралари ҳам тўхтовсиз ўсиб борди. Аммо ҳарбий низо барчасини ўзгартириб юборди.

Россия валюта захиралари қанчага етади?

 

2023 йилда Россия бюджети ёмон формага кирди: январда унинг дефицити 1.8 триллион рублни ташкил этди — бу тарихдаги энг ёмон натижа. Рус нефти дунё бозорида катта чегирма билан сотилмоқда, иқтисодиёт қисқармоқда, уруш эса катта пул талаб қиляпти. Ҳозирда бюджетдаги тешикларни ямашга захиралар бор, аммо улар қанча вақтга етади?

 

Россиянинг энг йирик бюджет жамғармаларидан бири миллий фаровонлик фондида февраль бошида 10.8 триллион рубль бор эди. Бу тахминан 155 миллиард олларни ташкил этади ва мамлакат ЯИМнинг тахминан 7.2 фоизига тенг.

 

Бир қарашда бу кўпдек туюлади. Аммо Украина билан давом этаётган уруш ва иқтисодий инқироз фонида РФ резервлари тобора камайиб боряпти. Солиштириш учун: 2022 йил бошида фондда 13.6 триллион рубль бор эди.

 

2023 йил январида молия вазирлиги жамғармадан 38.9 миллиард рубллик юань ва олтинни сотди — булар бюджет тақчиллигини қоплашга кетган. 2022 йилда шу мақсадда бу ердан 3 триллион рубль сарфланганди. Яна 1 триллион маблағ турли инвестициялар учун ишлатилган (кўпинча шу тариқа инқироздан қийналган компанияларга ёрдам берилган).

 

Бу йил вазият ўзгариши қийин. Нефтнинг бир баррели 70 доллар бўлган бир пайтда бюджетда 3 триллионлик дефицит бор. Ғарб санкциялари оқибатида рус ва дунё бозоридаги “қора олтин” нархида кескин тафовут кузатилмоқда: январда бир баррель Urals маркали нефть ҳукумат прогнозларидан анча паст нархда — 49.48 долларга сотилган. Агар шу тариқа давом этса, амалдаги дефицит яна катта бўлиши мумкин.

 

Хулоса оддий: бюджет даромадлари барча харажатларга етмайди, демак, захиралардан бундан буён ҳам фойдаланиш давом этади.

 

Миллий фаровонлик  фондининг аслида қанча пули бор?

 

Россия ҳукумати охирги йилларда жуда қаттиқ бюджет сиёсатини олиб борди. Урушгача бюджет нефть нархи 40 долларга баҳоланиб тузиларди. Аммо амалда унинг нархи бундан баланд бўлган ва ортиқча пулларнинг ҳаммаси миллий барқарорлик жамғармасига тушган.

 

Ҳозирги 11 триллион рубль ўша пайтдаги тежамкорлик натижаси. Аммо бу шунчаки оддий қараладиган масала эмас.

 

Миллий барқарорлик фонди ликвид ва ноликвид қисмларга бўлинади. Ликвид қисм фойдаланиш осон бўлган активлар, масалан, валюта ва олтинни ўз ичига олади. ноликвид қисмга эса турли қимматли қоғозлар ва компанияларга инвестицияларни ўзида жамлаган. Бу қисмни осон сарфлашнинг имкони йўқ.

 

Жамғарманинг 40 фоизини ноликвид активлар ташкил этади. Bloomberg Economics эксперти Александр Исаковга кўра, улардан шунчаки фойдаланиб бўлмайди. Февралда ликвид қисм 6.3 триллион рубль ёки 91 миллиард долларни ташкил этди. Агар бюджетнинг йиллик тақчиллиги 3 триллион рубль атрофида бўлса, оддий математика орқали захираларнинг 2 йилга етишини кўриш мумкин.

 

Иқтисодчи Александра Осмоловская-Суслинанинг сўзларига кўра, харажатлар ошмаган тақдирдагина ликвид активлардан икки йил фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга бу ерда муҳим нуқта бор.

 

“Миллий барқарорлик жамғармаси ҳажми ҳарбий можаро қанча давом этишига бевосита боғлиқ. Бу ерда низо қандай якунланиши, шунингдек, Россия углеводородларига талаб ва нархнинг қандай бўлиши муҳим ҳисобланади”, – деган у.

 

Бюджет тизимининг асосий хавфи

 

Амалда Россияда шу икки йил муддат борми? Душанба куни молия вазирлиги январь ойи учун бюджет статистикасини эълон қилди ва бу кўпчиликни шокка солгани аниқ.

 

Унинг тақчиллиги 1.8 триллион рублга етган. Даромадлар 2022 йил январига нисбатан 35 фоизга, нефть-газ даромадлари эса 46 фоизга камайган.

 

Аммо энг ёмони харажатлар статистикасида акс этган. У ўтган ойда 60 фоизга ошиб кетди ва 3 триллион рублни ташкил этди.

 

“Тақчилликнинг асосий сабаби — харажатларнинг ноодатий ошиб кетиши. Агар улар ўтган йилги кўрсаткичларда сақлаб қолинганда, дефицит 700 миллиард рублдан ошмасди”, – деган Александр Исаков.

 

Иқтисодчи харажатларнинг ошишини бу йилги бюджет учун асосий хавф деб атаган. Аммо даромадлар ҳам оптимист эмас: нефть-газдан топилган пуллар эълон қилинган прогнозлардан 2 триллионга кам бўлади. Шунингдек, бизнес фаоллиги пасайиши ортидан солиқ тушумлари ҳам камайган.

 

Молия вазирлиги январдаги қулашнинг вақтинчалик эканини айтмоқда. Шу билан бирга харажатлар режалаштирилган бюджет доирасида бўлиши маълум қилинган. Аммо кўпчилик вазирлик прогнозларига ишонмаяпти.

 

Захираларсиз ҳаёт

 

Миллий барқарорлик жамғармаси 2008 йилда тузилган эди. Ўша йили РФ Барқарорлик фонди иккига ажратилганди — бири айнан миллий фаровонлик фонди, иккинчиси Захира фонди. Биринчиси бюджет тақчиллигини қоплаш учун эмас, пенсия тизимини барқарорлаштириш механизми сифатида ташкил қилинганди.

 

2018 йилда Захира фонди тугаган эди. Унинг қолдиқлари Миллий фаровонлик жамғармасига қўшиб юборилади. Ўша йили Россияда янги бюджет қоидаси пайдо бўлди: нефтнинг белгилаб қўйилган чегара нархидан ошган даромадлар фаровонлик фондига тушган. Бу доимий равишда тўлдириб келинаётганди. Бу ўз навбатида рублнинг нефть нархига қарамлигини қисман камайтирди.

 

Урушгача РФ бюджет тизми барқарор ишлаб келди — захиралар кўпайиб борди, тақчиллик кузатилмасди. Аммо қуролли можаро бунга нуқта қўйди. уруш бошланиши билан бюджет қоидаси тўхтатиб қўйилди, харажатлар эса тўхтовсиз ўсиб борди.

 

Якунда ҳукумат янги бюджет қоидасини ишлаб чиқишга ваъда берди. Ва ҳақиқатан ҳам 2022 йил охирида у пайдо бўлди, аммо қисқа вариантда: унда бюджет даромадлари 8 триллион рубль атрофида белгиланди, ундан ортган маблағ жамғармага тушиши керак эди. Аммо жорий вазиятда бу тартибнинг иш бериши қийин.

 

Россиянинг бошқа захиралар ҳам бор. Масалан, Марказий банк резервлари 598 миллиард долларни ташкил этади. Лекин унинг бир қисми музлатиб қўйилган. Миллий фаровонлик фонди МБнинг олтин-валюта захираларининг бир қисми бўлса-да, ҳукумат уни фақатгина тасарруф қилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, ҳукумат Марказий банкдан эмиссия асосида қўшимча қарз олиши мумкин. Бу ерда гап қўшимча рубль купюраларини чиқариш ҳақида кетмоқда. Бу ўз навбатида инфляциянинг ошишига олиб келади.

 

Шунингдек, Россия ижро ҳукуматининг ўз Захира фонди ҳам бор, аммо у кичик ва фавқулодда ҳолатларда, бюджетни қайтадан тузмаслик учун фойдаланилади. Айрим иқтисодчилар ушбу жамғарма активлари ҳам бюджет тақчиллигини қоплашга кетганини айтишмоқда.

 

Борди-ю миллий фаровонлик жамғармаси маблағлари тугаса нима бўлади? Бу ерда кўп вариант йўқ. Бюджет сиёсати яна қаттиқлашади. Александра Осмоловская-Суслинанинг сўзларига кўра, бундай шароитда тақчилликни қоплаш учун ички қарзлар ва углеводородлардан олинаётган даромадларга эътибор қаратилади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия валюта захиралари қанчага етади? | Zamon.uz