“Шимолий оқим”ни АҚШ портлатган—АҚШ журналисти
Болтиқ денгизидаги газ ўтказгичлар 2022 йил кузида ишдан чиққанди.

Америкалик таниқли журналист Сеймур Хершнинг таъкидлашича, 2022 йилнинг ёзида америкалик ғаввослар НАТО машғулотлари ниқоби остида “Шимолий оқим” остига портловчи моддалар қўйган ва норвегияликлар уларни фаоллаштирган.
Унинг ёзишича, Жо Байден ички хавфсизлик гуруҳи билан 9 ойдан ортиқ давом этган махфий музокаралардан сўнг портлаш қарорини шахсан маъқуллаган.
Сеймур Херш — Американинг Вьетнам урушидаги жиноятлари бўйича суриштирувлар ўтказгани учун Пулитцер мукофоти билан тақдирланган энг машҳур америкалик журналистлардан бири. Шунингдек, унинг мақоласи Абу Грейб қамоқхонасида америкалик ҳарбийларнинг ироқлик маҳбусларга шафқатсиз муносабати билан боғлиқ жанжални бошлаб берганди.
Кейинчалик бу хабарлар АҚШ расмийлари томонидан рад этилди.








