Янги Зеландияда $316 миллионлик кокаин партияси топилди
Полиция 2 ой наркотик моддаларни қидирган.

Янги Зеландия божхона хизмати 316 миллион долларлик кокаин партиясини тўхтатиб қолди. Наркотиклар Тинч океани қирғоқларида топилган, аммо унинг қаердан келгани маълум эмас.
Полиция билан ўтказилган амалиёт Hydros деб аталган. У 2022 йил декабрида бошланган. Якунда кокаин ортилган 81 тюк аниқланди. Гиёҳванд моддаларни Австралияга етказиш керак бўлган.
Наркотик партияси арқон билан ўралган. Унинг умумий ҳажми 3.2 тонна бўлгани айтилмоқда. Айрим тюкларда Бэтмен сурати топилган.







