Тошкентда “Сув таъминоти” ходими носозликни бартараф этиш пайтида вафот этди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Кеча, 8 февраль кунт Тошкент вилоятининг Олмазор туманида “Сув таъминоти” ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Сув таъминоти” ходимлари аҳолининг мурожаатига асосан, Олмазор тумани “Университет” маҳалласида 600 миллиметрлик қувур ёрилгани бўйича носозликни бартараф этиш учун келган. Иш жараёнида “Сув таъминоти”да чилангар бўлиб ишлаган, 1984 йилда туғилган Т.К. тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича тергов-тезкор гуруҳи аъзолари келиб, воқеа жойи кўздан кечирилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








