Украина дронлари Starlink сунъий йўлдошларига улана олмайди
SpaceX Киевни ўз интернет тизимларидан қурол сифатида фойдаланишда айблади.

Американинг SpaceX компанияси Украина дронларининг Starlink тизимларига уланишини чеклаб қўйди. Компания президенти Гвинн Шотвеллга кўра, унинг технологиялари жанговар мақсадларда ишлатилиши мумкин эмас.
Шотвелл хонимнинг таъкидлашича, SpaceX ҳеч қачон қурол сифатида ишлатиш учун ишлаб чиқилмаган.
"Аммо украиналиклар унда ҳеч қандай келишувларда белгиланмаган ҳолатларда ҳам фойдаланди", — деган у.
SpaceX Россия босқинидан сўнг Киевга 24 минг Starlink тизимларини етказиб берганди. Декабрда Украина яна 10 минг станция олишини эълон қилганди.
2022 йил кузида SpaceX Илон Маскнинг украин ҳукумати билан келишмовчилиги фонида сунъий йўлдош тизимини молиялаштиришни тўхтатиши мумкинлигини эълон қилди.







