Хитойнинг кузатув камералари хавфсизликка таҳдид соладими?
Австалия Хитойда ишлаб чиқарилган барча камераларни текширишни бошлади.

Австралия Мудофаа вазирлиги давлат муассасаларида ўрнатилган барча ташқи ва ички кузатув камераларини текширишни ва “ХХР ҳукумати билан боғлиқ” қурилмаларни зудлик билан демонтаж қилишни буюрди. Бу ҳақда мудофаа вазири Ричард Марлес маълум қилди.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, мамлакатдаги қатор давлат муассасалари биноларига Хитойнинг "Ҳангзҳоу Ҳиквисион Дигитал Течнологй" ва "Даҳуа Течнологй" компаниялари томонидан ишлаб чиқилган камида 913 та кузатув камералари, домофон ва видео қайд этиш тизимлари ўрнатилган. Бу корхоналар, АҚШга кўра, Америка миллий хавфсизлигига таҳдид солади.
Расмийлар Хитойнинг видеокузатув тизимлари 13 та вазирликда, жумладан, Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликларида, Бош прокурор ва Бош давлат ғазначиси кабинетларида ўрнатилганлигини аниқлашга муваффақ бўлди.







